Япониядаги зилзила қурбонлари сони 200 кишидан ошди

Фото: Фото: Kyodo

Япониянинг марказий қисмидаги Исикава префектураси ва унинг атрофидаги ҳудудларда содир бўлган кучли зилзила қурбонлари сони 202 кишига етди, яна 102 киши бедарак йўқолган, деб хабар беради Kazinform агентлиги Kyodo Newsга таяниб.

Расмийларнинг таъкидлашича, Сика шаҳарчасида янги коронавируснинг ўнга яқин ҳолатлари тўғрисидаги хабарлардан кейин юқумли касалликлар тарқалишидан хавотирлар кучайган, чунки 28,000 дан ортиқ одам Исикава префектурасидаги эвакуация марказларида қолмоқда.

Расмий маълумотларга кўра, асосан Вадзима ва Судзуда вайрон бўлган йўллар ва кучли қор туфайли камида 3 300 киши изоляция қилинган.

Сешанба куни Мудофаа вазири Минору Кихара қутқарув операцияларида иштирок этаётган Ўзини-ўзи мудофаа кучлари ходимлари сони қарийб 200 нафарга кўпайиб, 6300 нафарга етганини айтди.

Сешанба куни, шунингдек, Бош вазир Фумио Кисида кабинети зилзила қурбонларига ёрдам бериш учун захира фондларидан 4,74 миллиард иен (33 миллион доллар) ажратишни маъқуллади.

Аввалроқ зилзила қурбонлари сони 168 нафарга етгани хабар қилинган эди.