Японияда тайфун сабабли 300 дан ортиқ рейс бекор қилинди

ASTANA. Kazinform - «Чанми» тайфунининг оқибатлари туфайли камида тўққиз киши жароҳат олди. Тайфун Окинава префектурасига ёпирилиб, ҳозирда мамлакатнинг асосий ороллари — Кюсю, Сикоку ва Хонсю томон ҳаракатланишда давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform ТАСС агентлигига таяниб.

Фото: pexels

Бу ҳақда Япония ҳукумат бош котиби Минору Кихара маълум қилди.

“Окинава префектурасида тўққиз киши енгил жароҳат олди, олтита бино зарар кўрди”, — деди у матбуот анжуманида.

ТАСС ҳисоб-китобларига кўра, тайфун яқинлашиши сабабли 300 дан ортиқ авиарейс бекор қилинган. Асосан чекловлар Кюсю оролидаги Миядзаки ва Кагосима аэропортларига тааллуқли бўлиб, ҳозирда тайфун айнан шу орол томон яқинлашмоқда.

Тайфун Окинава устидан ўтиб бўлган ва ҳозир Кюсю оролининг жанубида жойлашган. Унинг маркази соатига тахминан 25 км тезликда шимоли-шарқ томон ҳаракатланмоқда. Метеорологларнинг огоҳлантиришича, кечқурун у Кюсюнинг жанубий қисмига етиб келади, кейин эса шимоли-шарқ томон ҳаракатини давом эттиради.

3 июнь кечқурунга қадар тайфун Сикоку ва Хонсю оролларининг Тинч океани қирғоқлари бўйлаб ҳаракатланиб, пойтахт минтақаси Токиога етиб келади. Шундан сўнг Тинч океани томон силжийди.

ТАСС ҳамкор агентлиги томонидан Kazinform учун махсус тақдим этилган.