ASTANA. Kazinform – Душанба куни Япониянинг шимоли-шарқидаги супермаркетда икки кундан бери шовқин қилган айиқ ушланди ва ўлдирилди, деб хабар берди полиция. Йиртқич ҳайвон нафақат ходимга ҳужум қилган, балки дўкондаги гўштни ҳам еб қуйган, деб хабар беради Kyodo News.
Бўйи бир метрга яқин бўлган айиқ Акита префектурасидаги супермаркетда ушланган. Полиция икки жойга тузоқ қўйиб, ичига асал, олма ва нон қўйишди. Айиқ тузоққа илинди. Ҳайвонни қидиришда камерали дрон ҳам қўлланган, бироқ бу уриниш муваффақиятсиз тугади. Бу орада айиқ дўконнинг гўшт бўлимига киришга муваффақ бўлди.
“Айиқ шанба куни эрталаб 20 га яқин ходим иш бошлашга тайёрланаётган пайтда супермаркетга кирди. Ҳайвон 47 ёшли эркакка ҳужум қилди ва унинг юзига жароҳат етказди”, – деди полиция.
Айиқ кириб келгани пайтда супермаркет ёпиқ бўлган.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы