ASTANA. Kazinform – Spectrum of the Seas круиз лайнери Япониянинг Йокогама портида бузилиб қолди. Лайнер Шанхайдан Японияга етти кунлик круизни амалга ошириб, 7 ноябрь куни яна ортга қайтиб кетиши керак эди. Бу хақда royalcaribbeanblog.com сайти хабар берди.
Йўловчилардан бири Reddit ижтимоий тармоғига техник носозлик сабаб кема Йокогама портидан чиқа олмаганини ва сафар икки кунга кечиктирилишини ёзиб қолдирди.
Royal Caribbean International компанияси йўловчиларга круиз учун тўланган маблағларни 100 фоиз қайтаришга, шунингдек, йил давомида кейинги саёҳатлар учун 50 фоиз чегирма тақдим этишга ваъда берди. Баъзи малумотларга кўра, кема бортидаги барча алкоголь маҳсулотлари бепул қилинган.
Spectrum of the Seas — Осиёдаги энг йирик круиз лайнери. У 4,9 мингга яқин йўловчига хизмат кўрсата олади.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы