ASTANA. Kazinform - Япониянинг Тиба префектурасида кучли ёмғирлар тошқинларга сабаб бўлиб, 13 киши ҳалок бўлди. Яна бир киши бедарак йўқолган, деб хабар беради Kazinform агентлиги Anadolu Ajansı га таяниб.
NHK маълумотларига кўра, Токио шарқида жойлашган Тиба префектураси ҳукумати ўтган ҳафта ҳудудда кучли ёмғирлар ёққани оқибатлари ҳақида маълум қилди. Ёмғирлар келтириб чиқарган тошқинлар натижасида 13 киши ҳалок бўлган, яна бир киши бедарак йўқолган.
Шунингдек, 66 та уй шикастланган, 63 киши эвакуация марказларига жойлаштирилган.
Ҳозирда ҳокимият йўлларда қолиб кетган қарийб 2,5 мингта автомобилни эвакуация қилиш ишларини давом эттирмоқда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.