Сўнгги маълумотларга кўра, круиз лайнерида коронавирус юқтирганлар сони 20 нафарга етди.
Эслатиб ўтамиз, 2 666 йўловчиси ва 1 045 экипаж аъзолари бор «Diamond Princess» круиз лайнери Гонконгдан чиққан 80 ёшли йўловчидан янги коронавирус топилгандан кейин Канагава префектураси марказий портида карантинга олинганди.
Куни кеча круиз лайнерининг 10 нафар йўловчисидан коронавирус топилгани ҳақида хабар бергандик.