Мутахассислар айиқни қўлга олиш учун фавқулодда чоралар кўраётган пайтда, ҳайвон кечқурун ғойиб бўлган. Шу муносабат билан маҳаллий ҳокимият аҳолини ҳушёр бўлишга чақирди.
Шаҳар маъмуриятининг маълумотларига кўра, полиция ходими айиқнинг панжарадан ошиб ўтаётганини кўрган.
Завод ҳудудида қайрилган дераза панжараси ва бошқа излар топилган. Бу айиқ дераза қулфини очиб, қочиб кетган бўлиши мумкинлигини англатади.
Завод ҳудудида 4 та қопқон ўрнатилди ва тез ёнувчан материаллар мавжудлиги сабабли ҳайвонни ухлатувчи дори қўллашга рухсат берилди. Бироқ айиққа махсус ўқ-дори отилган бўлса-да, кейинчалик дори унинг танасига тўлиқ кирмагани аниқланди.
Пайшанба куни айиқни қидириш учун дронлар юборилди. Яқин атрофдаги бошланғич ва ўрта мактаблар масофавий таълимга ўтказилди. Ўқувчилар жума куни анъанавий мактаб тизимига қайтишлари кутилмоқда.
Сешанба куни эрталаб соат 06:30 атрофида Сасакино туманидаги эҳтиёт қисмлар заводи ҳудудига айиқ кириб, икки ишчига ҳужум қилди. Кейин у қўшни уйдан бир кишига ва бошқа компаниядан яна бир кишига ҳужум қилди.
Натижада, 20 ёшдан 80 ёшгача бўлган тўрт эркак ва бир аёл жароҳат олди. Жабрланганлар юз суяклари синганлиги каби жиддий жароҳатлар олган бўлсалар-да, уларнинг ҳеч бирининг ҳаёти хавф остида эмас.