Ҳукумат бундай катта зилзила еттита префектурадаги 199 минг аҳолининг ҳаётига зомин бўлишидан огоҳлантирди.
Табиий офатларга қарши кураш марказий кенгашининг ҳисоб-китобларига кўра, Тинч океанининг шимоли-шарқида ва шимоли-ғарбий қисмида 9 магнитудали зилзила содир бўлса, аҳолининг кўп қисми Япония қирғоқларига келиб уриладиган цунамидан жабр кўради. Мамлакатга 31,3 триллион иенгача (275,4 миллиард доллар) зарар келиши мумкин.