TOKYO. Kazinform – Японияда кучли қор ёғиши туфайли камида 17 киши вафот этди, 90 дан ортиқ киши жароҳатланди, юзлаб уйлар электр таъминотисиз қолди, деб хабар беради Kazinform euronews.comга таяниб.
Вафот этганларнинг кўпчилиги тозалаш вақтида томлардан қулаган ёки қалин қор қатламлари остида қолиб кетган, дейди табиий офат расмийлари.
Япониянинг шимоли-шарқидаги кўплаб ҳудудларда йиллик ўртача ёғингарчиликдан уч баробар кўп ёғингарчилик бўлган.
Хоккайдо оролида электр устуни қулаб, 20 мингга яқин уйни электр таъминотисиз қолдирди.
Япония шимолида ҳам ўнлаб поездлар ва рейслар якшанба кунига қадар кечиктирилди, бироқ транспорт вазирлиги маълумотларига кўра, ўшандан бери транспорт ҳаракати тикланди.
Фото: Kyodo
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.