ASTANA. Kazinform - Япония ҳукумати чет эл фуқаролари учун виза тўлови миқдорини оширишга қарор қилди. Қарор июль ойида кучга киради.
“Kyodo” агентлигининг хабар беришича, бир марталик виза учун тўлов 19 доллардан 95 долларгача, кўп марталик виза учун эса 38 доллардан 190 долларгача оширилади. Бундай ҳолат 1978 йилдан бери илк бор қайд этиляпти. Расмийлар ўзгаришни инфляция, иена заифлашуви ва тўловни G7 мамлакатлари билан тенглаштириш зарурати билан боғламоқда.
Кун чиқар юрт ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотеги сўзларига кўра, виза қимматлашиши сайёҳлар оқимига сезиларли таъсир кўрсатиши кутилмаяпти.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.