Япониянинг Тиба префектурасидаги Итикава ҳайвонот боғи якшанба куни содир бўлган воқеадан сўнг Панч қўраси атрофидаги буфер зонасини кенгайтирди ва ҳимоя тўсиқларини ўрнатди.
Ўзларини 24 ёшли университет талабаси ва 27 ёшли қўшиқчи деб таништирган икки эркак ҳайвонот боғи ишига қасддан тўсқинлик қилганликда гумон қилиниб ҳибсга олинди ва сешанба куни прокурорларга топширилди.
Тергов маълумотларига кўра, эркаклар якшанба куни соат 10:50 атрофида қўрага киришган. Панч образида кийинган йигит панжарадан сакраб ўтиб, бетон қўрага кириб, у ерда суратга тушди.
Итикава шаҳар ҳайвонот боғи ва ботаника боғи раҳбари Такаси Ясунага бу ҳодисани ҳайвонлар саломатлиги ва ҳайвонот боғи ходимлари учун таҳдид деб атади.
— Биз бундай вазиятнинг қайта такрорланишининг олдини олиш учун барча зарур чораларни кўрамиз, — деди у.
Панч июль ойида туғилганидан кейин онаси томонидан ташлаб кетилган, шундан сўнг ҳайвонот боғи ходимлари унга орангутан ўйинчоғини беришган. Кейинчалик у ушбу ўйинчоқ туфайли бутун дунёга машҳур бўлди. Январь ойидан бери макака ҳайвонот боғидаги бошқа маймунларга қўшилиб келмоқда. Ҳайвонот боғи ходимлари унинг кундалик ҳаётини ижтимоий тармоқларда эълон қилиб келмоқдалар. Ўшандан бери ҳайвонот боғига ташриф буюрувчилар сони кўпайди.
Эслатиб ўтамиз, Японияда дунёдаги биринчи Pokémon аэропорти очилади.