Япония дрондан фойдаланиш қоидаларини қаттиқлаштирди

ASTANA. Kazinform — Япония асосий объектлар атрофида дронлар учун учиш тақиқланган ҳудудларни кенгайтирувчи, чекланган радиусни тахминан 300 метрдан 1000 метргача оширувчи қонун қабул қилди, деб хабар беради Kyodo.

Фото: Okinawa Hai

Янги чекловлар қўлланиладиган ҳудудлар рўйхати ҳозирча эълон қилинмаган. Бироқ муҳофаза қилинадиган объектлар қаторига Император саройи, бош вазир қароргоҳи ва АҚШ элчихонаси киритилиши режалаштирилган.

Янги қоидаларга кўра, айрим объектлар бош вазир, император ёки хорижий раҳбарлар иштирокидаги маросимлар ва бошқа тадбирлар вақтида чеклов ҳудудига вақтинча қўшилиши мумкин.

Ҳозирги кунда ҳокимият органлари дрон «қизил зона» деб аталадиган белгиланган муҳим объект устидан тўғридан-тўғри учиб ўтган ҳолдагина зудлик билан чора кўриши мумкин.

Дронни «сариқ зона»да ёки учиш тақиқланган ҳудудда учириш олти ойгача озодликдан маҳрум қилиш ёки 500 минг иена (3120 доллар)гача жарима билан жазоланади.

Бу чоралар - терроризмга қарши кураш доирасида амалга оширилади.

Дронлардан фойдаланишга тўсқинлик қилмаслик учун ҳукумат онлайн хариталарда чеклов ҳудудларини кўрсатади.