"Биз Америка томони билан доимий равишда турли даражаларда музокаралар олиб бормоқдамиз. Агар керак бўлса, мен шахсан АҚШ президенти Дональд Трамп билан музокаралар олиб бораман, аммо бу масала бўйича ҳозирча ҳеч нарса ҳал қилинмаган", – дея таъкидлаб ўтди у депутатлар саволларига жавоб берар экан.
Шунингдек Исиба "имкон қадар тезроқ" Қўшма Штатларга ташриф буюришга тайёр эканлигини билдирди.
Бош вазир Япония томони тарифлардан озод қилинмаганидан яна бир бор афсусда эканини билдириб, мамлакат расмийлари Америка томонини бунга кўндиришда давом этишига ваъда берди. Бош вазир қўшимча қилдики, Япония Қўшма Штатлар билан савдода “инсофсиз иш қилмайди” ва буни Қўшма Штатларга аниқ етказиш керак.
Бунгача Япония АҚШ президенти Дональд Трамп томонидан жорий этилган пўлат ва алюминийга 25 фоизлик янги бож тўлашдан озод қилишни сўраган эди.