Япониянинг автомобиль ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Daihatsu” компанияси давлат сертификатини олишда тест ҳужжатларини қалбакилаштиргани учун барча заводида фаолиятни тўхтатишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “NHK” телеканали маълум қилди, деб хабар беради Kazinform агентлиги ЎзАга таяниб.
"Компаниянинг Японияда тўртта заводи бор. Душанба кунидан бошлаб улар фаолиятини тўхтатади. Ушбу қарор 64 та модель бўйича ҳисобга олинмаган 174 та камчилик аниқлангани билан боғлиқ, шу боис компания барча моделлари савдосини тўхтатишга қарор қилди, дейилади хабарда.
Ўтган йили “Daihatsu” 920 мингта автомобиль ишлаб чиқарган эди. Шунингдек, компания 400 та буюртмачи компанияларга ҳам товон пули тўлаш масаласини кўриб чиқмоқда.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.