Стратегик режалаштириш ва ислоҳотлар агентлиги Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, жорий йилнинг уч ойида Қозоғистонда 204 238 та автомобил рўйхатга олинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга кам. 2022 йил 1 апрел ҳолатига кўра, Қозоғистон Республикасида рўйхатга олинган енгил автомобилларнинг умумий сони 3 млн 833,3 минг донани ташкил қилмоқда.
«2022 йилнинг биринчи чорагида 2600 та йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди, 3968 киши жабрланди. Бахтсиз ҳодисалар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга камайди. 1 апрел ҳолатига транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта компаниялари томонидан 10,7 миллиард тенге миқдорида 21 370 та суғурта тўлови амалга оширилди», — дейилади бюро хабарида.
Муаллиф: Марлан Жиембай