Юзлаб одамлар ўқитувчилар ва шифокорлар, полиция ва ҳарбийларнинг мажбурий эмланишига қарши норозилик билдиришди. Улар ёзги таътилдан кейин иш бошлаган Парламент яқинидаги кўчаларда енгил, юк машиналари ва мотоциклларни тўхтатдилар.
«Ҳаммаси танлаш эркинлиги ва ўз танамизни бошқариш эркинлиги ҳақида», - дейди намойишчилардан бири.
«Мен эмлаш тарафдориман. Вакцинани олиш яхшироқдир. Аммо биз буни хоҳлаймизми ёки йўқми, ўзимиз ҳал қилишимиз керак «, - деди бошқа янги зеландиялик.
Янги Зеландия бош вазири Жакинда Ардерн намойишчилар билан учрашишдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, январ ойи охирида Янги Зеландияда «омикрон» штамми билан касалланганлар сони ортган эди.