Ҳозирда CОVID-19 билан касалланган 836 нафар бемор шифохоналарда даволанмоқда, улардан 27 нафари реанимация бўлимларида.
Янги Зеландия ҳукумати 2020 йилда мамлакатда пандемия бошланганидан бери 1,559,072 та коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, касалликдан вафот этганларнинг умумий сони 2006 кишига етди.
Айни пайтда Янги Зеландия коронавирусдан ҳимоя қилиш тизимининг тўқ сариқ режимида бўлиб, вирус тарқалишини камайтириш мақсадида аҳоли учун чеклов чораларини кўрмайди.