Янги йил кечаси Қозоғистонда 181 нафар чақалоқ дунёга келди

ASTANА. Кazinform — Янги йил арафасида республика бўйича туғруқхоналарда 181 нафар чақалоқ дунёга келди, улардан 105 нафари ўғил, 76 нафари қизалоқдир. Бу ҳақда ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

Фото: Шимолий Қозоғистон вилояти ҳокимлиги

Манғистау вилоятида туғилган чақалоқлар орасида эгизак ҳам бор.

— Байрам кечаси туғилган чақалоқларнинг энг кўп сони Туркистон вилоятида қайд этилган — 34 нафар чақалоқ, иккинчи ўринда Алмати шаҳри ва Алмати вилояти, у ерда 17 нафар чақалоқ туғилган, туғилиш бўйича эса биринчи учликка Чимкент шаҳри жойлашди. У ерда 16 оила фарзандли бўлган, — дейилади хабарда.

Янги йил арафасида республика пойтахтида худди ўтган йилгидек 10 нафар чақалоқ дунёга келди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бу йил чақалоқларга энг кўп қўйилган исмлар ҳақида ёзган эдик.