Генри Д`Анжела Гиннеснинг рекордлар китобига гигант сабзавотни дунёдаги энг узуни деб тан олиш учун ариза топширди.
Генри Ниагара шаршарасидан 30 мил ғарбда жойлашган Торольд шаҳридан. У ўн йил аввал қовоқча етиштиришни бошлаган. Унинг сўзларига кўра, сабзавот муваффақиятининг сири - мўл-кўл суғориш ва ўғитлар. Бундан ташқари, Торольд минтақасида ёзнинг энг юқори чўққиларида кундузи 15 соатдан кўпроқ ёруғлик мавжудлиги ўсимликларнинг ўсиши учун қўшимча имкон беради.
Энг узун қовоқча бўйича олдинги рекорд Жон Жованни Скозафавейнга тегишли бўлган.
2014 йилда у 2,5 метр узунликдаги қовоқча етиштирган.