Янги Конституция ёшларга бағишланган – Давлат раҳбари

Фото: Фото: Акорда

ASTANA. Kazinform – Янги Конституция - мамлакатимизнинг, айниқса ёшларнинг таянчидир. Бу ҳақда Давлат раҳбари референдумда овоз берганидан кейин оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўтказилган брифингда маълум қилди.

“Бу қонун ва тартиб устувор бўладиган Адолатли Қозоғистон Конституциясидир, келажакка йўналтирилган ҳужжат. Конституция, аввало, ёшлар учун мўлжалланган, яъни ёш авлоднинг таянчи бўлиши керак. Янги Конституциянинг мақсади шу. Қозоғистон прогрессив ва замонавий давлатга айланиши керак. Бу — олдимизда турган энг асосий вазифа”, – деди Қасим-Жомарт Тоқаев.

Эслатиб ўтамиз, брифинг давомида Президент ҳар қандай можарони дипломатик йўл билан ҳал қилишни қўллаб-қувватлашини айтди.

Дунёнинг 40 дан ортиқ мамлакатларида референдум участкалари фаолият юритмоқда.

Шу вақтгача, мамлакатнинг овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган аҳолисининг 37,54 фоизи ўз танловини амалга оширди.