Расмий равишда Карл III жума куни қирол деб эълон қилинади, шундан сўнг у Буюк Британия бўйлаб мотам турига боради.
Елизавета II нинг дафн маросими 10 кундан сўнг ўтказилади, шу вақтгача мамлакатда миллий мотам эълон қилинади. 96 ёшли монархнинг вафоти муносабати билан кўплаб давлатлар раҳбарлари таъзия билдиришди.
Сешанба куни Елизавета II Балморалда Борис Жонсоннинг истеъфосини қабул қилди, шундан сўнг Лиз Трассни бош вазир этиб тайинлади ва унга янги ҳукумат тузишни топширди.
Фото: iz.ru