Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, яна бир қозоғистонлик спортчи «Катта дубулға» мусобақасининг саралаш босқичида иштирок этадиган бўлди.
Ушбу турнирда Аружан Сағиндиқова биринчи босқичда британиялик София Жонсон билан куч синашади.
Сандуғаш Кенжебаева яна бир мезбон Руди Куллингдан ўтишга уриниб кўради. Жанел Рустемованинг рақиби эса - ҳиндистонлик Шрути Ахлават.
Бугун биринчи давра ўйинлари бошланади.
Муаллиф: Елжан Ерали