Ўлганларнинг ҳаммаси тинч аҳоли. Портлаш оқибатида яна беш киши яраланган.
Aден марказидаги Aт-Тавахи туманида миналаштирилган автомобиль портлади. Телеканал маълумотларига кўра, портлаш шаҳар расмийлари кортежига қаратилган.
Кортежда Aден маъмурияти раҳбари ва Яман Қишлоқ хўжалиги вазири бор эди. Шаҳар ҳокими ҳам, вазир ҳам жабрланмаган.