«Ансоруллоҳ» (ҳусийлар) ҳаракати назорати остидаги САВА ахборот агентлигининг хабарига кўра, Ҳажи шаҳрининг турли ҳудудларида яшин уриши оқибатида 7 киши ҳалок бўлган, 8 киши жароҳатланган. September Net нашрининг хабар беришича, Амран шаҳрида мотам пайтида яшин уриши оқибатида олти аёл ҳалок бўлган, яна 13 нафари жароҳатланган. 12 август куни БМТ Яманда кучли ёмғир, сел ва тошқинлар туфайли 77 киши ҳалок бўлганини маълум қилди.
Фото: аа.cоm.tr/ru