Фожиа Яманнинг Абьян вилояти қирғоқларида содир бўлди. БМТ маълумотларига кўра, бортда 157 киши бўлган. Улардан 12 нафари қутқариб қолинган. Йўқолганларнинг тақдири “ҳали номаълум”, деди Халқаро миграция ташкилотининг (ХМТ) Ямандаги миссияси раҳбари Абдусаттор Эсоев AFPга.
Африкалик муҳожирлар Саудия Арабистони ва бошқа Форс кўрфази давлатларига ишлаш учун Жибути ва Эритреядан қайиқда Яманга етиб боришга ҳаракат қилади. ХМТ маълумотларига кўра, 2024 йилда бу йўлдан 60 мингдан ортиқ киши ўтган. Ўтган йили ХМТ Қизил денгизда камида 558 кишининг ўлимини қайд этган, шу жумладан, 462 таси қайиқдаги аварияларда.