Кема Жибутига кетаётган бўлиб, бортида Эфиопиядан 25 киши ва Ямандан икки киши бўлган.
«Ҳалок бўлганлар орасида 11 та эркак ва 2 та аёл бор. Қурбонларнинг жасадлари Дубоб туманидаги Ал-Шўро яқинидаги Баб ал-Мандеб қирғоғида топилди», - деб хабар берди БМТ Халқаро миграция ташкилоти (ХМТ).
ХМТнинг Ямандаги миссияси раҳбари ўринбосари Мэтт Хубернинг таъкидлашича, сўнгги фожиа муҳожирлар ушбу йўналишда дуч келадиган хавф-хатарларни яққол эслатиб туради.
"Биз бу ҳалокатли йўқотишларни нормаллаштира олмаймиз. Бунинг ўрнига, биз муҳожирларни бутун саёҳат давомида ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун биргаликда ҳаракат қилишимиз жуда муҳим», - деди Хубер.
У, шунингдек, ХМТ бундай ҳодисаларнинг олдини олиш ва ҳимояга муҳтож муҳожирларни ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини давом эттириш муҳимлигини қатъий таъкидлади.