Яқин уч кунлик об-ҳаво маълумоти: Астана ва Алматида яна ёмғир ва совуқ ҳаво кузатилади

ASTANА. Кazinform – “Қазгидромет” РДК синоптиклари Қозоғистоннинг учта йирик шаҳарлари бўйича 18, 19, 20 сентябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Александр Павский / Kazinform

Шундай қилиб, Астана ва Алмати аҳолиси ёмғирга тайёргарлик кўришлари керак. Чимкентда ҳали ҳам ёғингарчилик бўлмайди.

Астана

  • 18 сентябрь: ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамолнинг тезлиги секундига 9-14 метрга етади. Ҳаво ҳарорати кечаси 6 8°C гача, кундузи 16 18°C гача етади.
  • 19 сентябрь: ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол секундига 9-14 метргача кучайиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 5 7°C гача, кундузи 16 18°C гача етади.
  • 20 сентябрь: ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 3 5°C гача, кундузи 19 21°C гача етади.

Алмати

  • 18 сентябрь: ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Баъзида шамол тезлиги секундига 13 метрга етади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10 12°C гача, кундузи 17 19°C гача етади.
  • 19 сентябрь: ҳаво ўзгарувчан булутли бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушади. Кучли шамол эсиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10 12°C гача, кундузи 16 18°C гача етади.
  • 20 сентябрь: ҳаво ўзгарувчан булутли бўлади, лекин ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 8 10°C гача, кундузи 18 20°C гача етади.

Чимкент

  • 18 сентябрь: ҳаво ўзгарувчан, булутли бўлиб, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол секундига 8-13 метр тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 9 11°C гача, кундузи 22 24°C гача етади.
  • 19 сентябрь: ҳаво ўзгарувчан булутли бўлишига қарамай, ёғингарчилик кузатилмайди. Кучли шамол бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси 10 12°C гача, кундузи 23 25°C гача етади.
  • 20 сентябрь: ҳаво ўзгарувчан булутли бўлишига қарамй, ёғингарчилик кузатилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 10 12 °C гача, кундузи 26 28 °C гача етади.