Яқин уч кунда Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК 23-25 сентябрь кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

Фото: Freepik

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, атмосфера фронтал қисмлари ўтиши билан мамлакатнинг катта қисмида ёмғир давом этади. Куннинг иккинчи ярмида мамлакат ғарбида ва жанубида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда.

“23 сентябрда шарқда, 23-24 сентябрда жануби-шарқда кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда. Тоғли ҳудудларда кечаси ёмғир қорга айланиши мумкин”, — дея аниқлик киритди мутахассислар.

Республика бўйлаб кучли шамол эсиши, кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

Қизиғи шундаки, деярли кузнинг биринчи ойи охирида Қозоғистоннинг кўп қисмида кундузи ҳароратнинг 20 28°C гача, мамлакат шарқида эса 10 15°C дан 15 25°C гача кўтарилиши кутилмоқда.