Яқин уч кунда Қозоғистонда қандай об-ҳаво кутилади

Фото:
ASTANA. Kazinform - «Қазгидромет» РДК 24 – 26 январ кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.

Синоптикларнинг прогнозларига кўра, Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво ҳали ҳам кенг шимоли-ғарбий антициклон билан белгиланади, шу сабабли яқин кунларда ёғингарчиликсиз очиқ ҳаво ҳукм суради.

«Фақат республиканинг шимоли, шарқи ва жануби-шарқида атмосфера фронтал қисмларининг ўтиши муносабати билан қор ёғади, шамол кучаяди», - дейилади хабарда.

Жанубий ва жануби-шарқий вилоятларда туман тушади.


Сўнгги хабарлар