Яқин уч кун ичида кучли ёмғир ва дўл ёғиши кутилади

NUR-SULTAN. Kazinform – «Қазгидромет» синоптиклари 2-4-июль кунлари об-ҳаво прогнозларини тақдим этишди, дея хабар беради Kazinform.

Қозоғистоннинг катта қисмини қамраб олган Жанубий Каспий циклони шимоли-шарққа томон ҳаракатланмоқда. Ушбу циклоннинг атмосфера жабҳалари чақмоқ, кучли шамол ва ёмғир олиб келади.

Баъзи жойларда ёмғир ёғади. Дўл ёғиши эҳтимоли бор

Ҳарорат кечаси 8… 18 даражагача, кундузи 18… 28 даражагача пасаяди.

Фақат ғарбий ва жанубий-ғарбий минтақалар юқори босим остида бўлади ва ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 13… 22 даража, кундузи 30… 38 даражагача кўтарилади.