«Яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудлари жанубий циклон ва атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида бўлади. У билан боғлиқ беқарор об-ҳаво сақланиб қолади. Шимоли-ғарбий қисмида ёмғир ёғади, кечаси - қор ва ёмғир шаклида ёғингарчилик кутилмоқда.
Жанубий ва жануби-шарқий вилоятларда вақти-вақти билан кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Қозоғистоннинг фақат шимолий, шарқий вилоятлари шимоли-ғарбий антициклоннинг таъсирида қолади. Бу ерда ёғингарчиликсиз очиқ ҳаво ва ҳароратнинг босқичма-босқич ошиши кутилмоқда. Республика бўйлаб туман тушиши ва шамолнинг кучайиши кузатилади», - дейилади синоптиклар хабарида.