«Давр бошида, Қозоғистон ҳудудининг кўп қисми, ғарбий ҳудудлар бундан мустасно, ҳали ҳам чиқиб кетаётган циклон таъсирида бўлади. Ғарб аллақачон Москва туманларидан силжиган шимоли-ғарбий антициклон таъсири остида.
Шимолда, шимоли-ғарбда, шарқда, марказда ва мамлакат жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда ёғингарчилик ёмғир ва қор шаклида бўлади, муз қотиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.
1 октябрдан совуқ шимоли-ғарбий антициклон ғарбдан шарққа силжий бошлагач, ёғингарчилик тўхтайди ва ҳаво ҳарорати пасайишда давом этади: кечаси шимолда, шарқда ва марказда 1-6 даражагача совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Мамлакат шимоли-ғарбий қисмида кечаси ҳаво ҳарорати 6 даражагача совуқ, кундузи 3-13 даража илиқ бўлади. Жанубий вилоятларда эса кечаси 2 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кундузи 8-13 даражагача пасаяди. Фақат мамлакат ғарбида ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқдан -5 даражагача илиқ, кундузи 10-15 даражадан 13-18 даражагача илиқ кузатилади», - дейилади хабарда.