Яқин уч кун ичида Астана, Алмати ва Чимкентда об-ҳаво қандай бўлади
ASTANА. Кazinform — “Қазгидромет” РДК Қозоғистоннинг учта мегаполиси учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Синоптикларнинг маълумотларига кўра, Алмати ва Астана шаҳарларида яқин уч кун ичида, яъни 30-31 июль ва 1 август кунлари ёмғир ёғади, Чимкентда ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади.
30 июль куни Астана осмони булутли бўлади, бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, кундузи дўл ёғади. Кундузи шамолнинг тезлиги сониясига 20 метргача етиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси: +14...+16°, кундузи: +22...+24°С.
31 июль куни осмон булутли бўлиб, бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиб, кундузи дўл ёғади, довул бўлиши мумкин. Кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол тезлиги — 9-14 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси: +12...+14°С, кундузи: +22...+24°С, кундузи: +20...+22°С.
1 август куни осмон булутли, бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушади. Шамол тезлиги — 15-20 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси: +13...+15°, кундузи: +20...+22°С.
Алматида 30 июль куни осмон булутли бўлади, бироз ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлади. Шамолнинг тезлиги – 18 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси: +19...+21°, кундузи: +30...+32°С.
31 июл куни осмон булутли, бироз ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамолнинг тезлигии – 15-20 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси: +20...+22°, кундузи: +29...+31°С.
1 август куни осмон булутли, бироз ёмғир ёғади, чақмоқ чақади. Шамолнинг кучайиши – 15-20 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси: +20...+22°, кундузи: +31...+33°С.
30 июль куни Чимкентда осмон булутли, аммо ёғингарчилик бўлмайди. Кундузи 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси: +18...+20°, кундузи: +34...+36°.
31 июль куни осмон булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Кундузи шамол тезлиги — 13 м/с. Ҳаво ҳарорати кечаси: +19...+21°, кундузи: +33...+35°С.
1 август куни осмон булутли, аммо ёғингарчилик бўлмайди. Кундузи 15-20 м/с тезликда шамол эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси: +19...+21°, кундузи: +33...+35°С.