“2029 йилга бориб экспорт ҳажмини 45 миллиард долларга етказиш бўйича асосий йўналишлар белгиланди. Аввало, Хитойга эътибор қаратилган. Ўрта муддатли истиқболда биз тайёр маҳсулот экспортини 2,5 баробарга ошириш ва 12,5 миллиард долларга етказишни мақсад қилиб қўйганмиз (2023 йил якунларига кўра, ХХРга нохом ашё экспорти 5 миллиард долларни ташкил этган), - деди А. Шаққалиев.
Унинг сўзларига кўра, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатлари билан савдо айланмасини ошириш бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда, трансчегаравий савдо учун тегишли инфратузилма яратилмоқда.
“Яқин Шарқ мамлакатларида талаб юқори бўлган музлатилган қўй гўшти, парранда гўшти ва бошқа маҳсулотларни етказиб беришни кўпайтириш бўйича иш олиб борилмоқда. Биз учун Қозоғистон озиқ-овқат ва органик маҳсулотларни харид қилиш бўйича экспортга йўналтирилган лойиҳаларни амалга ошириш йўлида ишлашга тайёр бўлган Европа Иттифоқи бозорлари устувор вазифага айланди”, - деди вазир.