Яқин кунларда Қозоғистоннинг асосий қисмида кучли ёмғир ёғиши кутилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform - Казгидромет 13-15 июл кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, деб хабар беради Kazinform.

Мамлакатнинг аксарият қисмидаги об-ҳавога циклон ва унга оид фронтал босимлар таъсир қилади. Об-ҳавонинг ўзгарувчанлиги кутилмоқда. Шу сабабли шимолий-ғарбий, шимол, марказ ва шарқда кучли ёмғир, момақалдироқ, дўл, бўрон ва кучли шамол кутилмоқда.

Ғарбда ҳаво ҳарорати кечаси 12 22℃, кундузи 25 , 35℃ , шимол ва шимолий-ғарбда кечаси 7 20℃, кундузи 12 28 ℃, мамлакатнинг маркази ва шарқида кечаси 8 20℃, кундузи 15 28 ℃, жануб ва жанубий-шарқда кечаси 12 23 ° С, кундузи 25 . 32 ° С атрофида бўлади.