«Яқин уч кун ичида Қораденгиз минтақасидан Қозоғистонга ҳаракатланувчи циклон мамлакат ҳудудини эгаллайди. Шу туфайли республиканинг аксарият ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда: 18-19 май кунлари жанубда, жануби-шарқда, 19 майда шимолда кучли ёмғир ёғиши мумкин.
Республика бўйлаб момақалдироқ, дўл ёғиши, кучли шамол эсиши, жануби-ғарбий қисмида эса чанг бўрони кутилмоқда», - дейилади синоптиклар хабарида.