Синоптиклар яқин кунларда Қозоғистоннинг шимолий ва шарқий вилоятларида совуқ бўлишини тахмин қилмоқда.
«Атлантикадан совуқ антициклон келаяпти, у мамлакатдаги илиқ жанубий циклон ўрнини эгаллайди. Совуқ ҳаво массалари ёғингарчиликнинг тўхташига ва ҳаво ҳароратининг кескин пасайишига олиб келади.
7 декабрдан 8 декабрга ўтар кечаси термометр мамлакат шимоли ва шарқида 22-30 даража совуқни кўрсатади. Республиканинг жанубий вилоятлари Эрон вилоятларидан келаётган илиқ ҳаво билан ҳимояланади. Бу ерда ҳаво унчалик совуқ бўлмайди», - дейилади хабарда.