“Қазгидромет” синоптикларининг прогнозларига кўра, яқин уч кун ичида Қозоғистоннинг аксарият ҳудудларида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши муносабати билан ёғингарчилик бўлади.
9 март куни Қозоғистоннинг жануби-шарқида, кундузи тинимсиз ёмғир ёғади. Республикада кучли шамол эсади, ғарб, шимол ва марказда туман тушиши кутилмоқда.
Республиканинг ғарбий вилоятларида термометр кундузи 0 дан 8 даражагача, шимолда 4 даража совуқдан 1 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Мамлакатнинг жанубий вилоятларида ҳаво 10-20 даражагача исиши мумкин.