Яқин кунларда қабул қилинадиган муҳим қонунлар: Президент, Қурултой, Халқ Кенгаши, Астананинг мақоми

ASTANА. Кazinform — Яқин келажакда бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқиш учун Парламентга тақдим этилади. Бу ҳақда Мажилис раиси Ерлан Қошанов маълум қилди.

Фото: Мухтор Холдорбков/Kazinform

— Олдимизда жуда муҳим, жуда кенг кўламли вазифалар турибди. Кеча Президент Конституцияни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонни имзолади. Аслида, бизнинг асосий ишимиз энди бошланади. Депутатлар қисқа вақт ичида конституциявий тузатишларнинг қонунчилик томонидан тасдиқланишини таъминлашлари керак. Яқин келажакда бир қатор қонун лойиҳалари кўриб чиқиш учун Парламентга тақдим этилади. Биз Президент, Қурултой, Халқ Кенгаши, Астананинг мақоми ва мамлакатнинг маъмурий-ҳудудий тузилиши тўғрисида бешта янги конституциявий қонунни қабул қиламиз, — деди Ерлан Қошанов Мажилиснинг ялпи мажлисида.

Унинг сўзларига кўра, шу билан бирга, Парламент яна саккизта конституциявий қонунга ва 60 дан ортиқ бошқа қонунларга ўзгартиришлар киритади.

Эслатиб ўтамиз, Президент ҚР Конституциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонни имзолади.