Қозоғистоннинг катта қисми ҳали ҳам совуқ антициклон таъсирида қолади. Республиканинг шарқида, марказида ва жанубида ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Атмосфера ҳаво оқимларининг ўтиши билан қор ёғади, бўрон бўлади. Қозоғистон жанубида ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларда кучли қор ёғади.
Аёз босқичма-босқич пасайиб, Ғарбда кечаси 5-15 даражагача, кундузи 0-5 даражагача совуқ, шимолий ҳудудларда кечаси 18-28 даражагача, кундузи 12-17 даражагача совуқ, марказда ва шарқда кечаси 22-30 даражагача, кундузи 13-20 даражагача совуқ бўлади. Республика жанубида ва жануби-шарқида ҳаво ҳарорати кечаси 13-25 даражагача, кундузи 8-18 даражагача совуқ бўлиши кутилмоқда.