Финал босқичининг кечки сессиясида уч нафар боксчимиз олтин медаль учун кураш олиб бордилар. 80 кг дан юқори вазн тоифасида Валерия Аксенова Венгрия вакили Жофия Сира билан тўқнаш келди ва 5:0 ҳисобида яққол устунлик билан ғалаба қозонди.
Султанбек Айбарули 85 кг вазн тоифасида бразилиялик Кауе Беллини билан жанг қилди. Натижада ҳамюртимиз 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
65 кг вазн тоифасида эса Аида Абикеева ўзбекистонлик Навбаҳор Хамидовага 5:0 ҳисобида ютқазди. Натижада терма жамоамиз учта олтин, битта кумуш ва учта бронза медалига эга бўлди.
Аввалроқ Виктория Графеева (60 кг гача) ғолиб бўлган бўлса, Алуа Балқибекова (51 кг гача), Жибек Жарасқизи (80 кг гача) ва Диас Молжигитов (80 кг гача) мусобақани бронза медаллари билан якунлаган эди. Шундай қилиб, терма жамоа умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади. Биринчи ўринни Бразилия (4 та олтин, 5 та кумуш), иккинчи ўринни эса Хитой (4 та олтин, 1 та бронза) эгаллади.