Турнир 30 мартдан 6 апрелга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Қозоғистон бокс федерацияси маълумотларига кўра, мусобақанинг биринчи кунида эркаклар терма жамоасидан Нурсултан Алтинбек (55 кг) рингга чиқади. Унинг рақиби бразилиялик Мишель Триндаде.
Шунингдек, Қозоғистон эркаклар терма жамоаси сафида Нурзат Онғаров (50 кг), Талғат Сиримбетов (60 кг), Алмат Абдуали (65 кг), Дархан Дуйсебай (70 кг), Диас Молжигитов (80 кг), Даулет Тўлемисов (85 кг) ва Даниял Сапарбайлар (90 кг дан юқори) ҳам жаҳон чемпионатида Қозоғистон шарафини ҳимоя қилади.
Аёллар терма жамоасини Жазира Орақбаева (51 кг), Анита Адишева (54 кг), Улжан Сарсенбек (57 кг) ҳимоя қилади.
World Boxing турнири уч босқичдан иборат. Иккинчи босқич Қозоғистонда 30 июндан 7 июлгача, учинчи босқич эса 21-27 июлгача бўлиб ўтади.