Ушбу сохта хабар 2020 йилда инглиз тилида сўзлашувчи интернет фойдаланувчилари орасида машҳур бўлган. Кейин факт-чекерлар буни рад этиб, компания бундай акцияларни эълон қилмагани ва бепул интернет-трафик фирибгарларнинг иши эканини айтишди.
2022 йил январ ойида хабар Қазнетда тарқала бошлади. Унга ишонмаслик керак. Биринчидан, на WhatsApp расмий веб-сайтида, на бошқа нуфузли манбаларда бепул гигабайтларни тарқатиш ҳақида маълумот йўқ. Иккинчидан, трафик учун ариза топшириш таклиф қилинган сайт на WhatsApp, на мессенжерга эга бўлган Метага дахлдор эмас.