13 ноябр куни тонгда «Қозоқ услуби» Лас-Вегасда британиялик Дензел Бентлини бир овоздан қабул қилган қарор билан мағлуб этиб, чемпионлик унвонининг илк ҳимоясини ўтказди. Бунгача WBО агар Алимханули ғалаба қозонса, Мунгия билан жангда мажбурий ҳимояни амалга ошириши керак деган қарорга келганди.
«Умид қиламанки, Мунгия мен билан жанг қилишга рози бўлади!». Бу ҳақда Жанибек Тwitterда ёзди.
Хайме Мунгиянинг ўзи шу ҳафта охирида рингга чиқади - 19 ноябр куни Гвадалахарада (Мексика) икки йил аввал Алимханулига иккинчи раундда нокаут билан ютқазган аргентиналик Гонсало Кориа билан жанг қилади.