Учрашув давомида томонлар Қозоғистон ва WADA ўртасидаги ҳамкорлик, допингга қарши таълим-тарғибот ишларини ривожлантириш ҳамда спортда ҳалоллик тамойилларини мустаҳкамлаш масалаларини муҳокама қилди.
Витольд Банька 22-27 ноябрь кунлари Астанада бўлиб ўтаётган WADA бошқарув органлари йиғилишларида иштирок этади. Унда қатнашчилар Бутунжаҳон антидопинг кодексини амалга ошириш, ҳалол спортни ҳимоя қилиш тизимини ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларини кўриб чиқади.
Эслатиб ўтамиз, Бутунжаҳон допингга қарши агентлигининг (WADA) Жаҳон конференцияси доирасида Халқаро от спорти федерацияси (FEI) президенти Ингмар Де Вос ҳам расмий ташриф билан келган эди. Уни аэропортда Туризм ва спорт вазири ўринбосари Серик Жарасбаев тантанали равишда кутиб олган.