«Россия Федерацияси ва Қозоғистондаги гидротехник иншоотларнинг иши Жайиқ-Каспий ҳавзасини, айниқса, сув кам бўлган йилларда зарур сув билан таъминлаш учун синхронлаштирилади. Биз Қозоғистон-Россия дастури Жайиқ ҳавзасидаги атроф-муҳит ва сув сифатини яхшилашини кутамиз», — деди Сериккали Брекешев.
Шунингдек, у Қораўзен ва Сариўзен бўйлаб сув омборлари қурилиши бошланганини айтди.
«Сув камроқ йилларда Волгадан Сариўзен ва Қораўзенга оқиб келадиган сув ҳажми ошди. Бу дарёларда сув омборлари қурилиши режалаштирилган», — деди вазир.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай