Қозоғистон терма жамоаси бугун B гуруҳида Индонезияга қарши баҳс олиб борди.
Бош мураббий Ришат Гилязутдинов Мўғулистонга қарши ўтган ўйинда яхши ҳаракат қилган волейболчиларга ишонч билдирди.
Дастлабки икки ўйинда Қозоғистон терма жамоаси (сардори Сана Анарқулова) яққол устунлик кўрсатди – 25:17, 25:12.
Учинчи сетда индонезияликлар ҳисобни тенглаштиришган бўлса-да, қозоғистонликлар ўйинни муваффақиятли якунлади – 26:24. Умумий ҳисоб 3:0.
Шу тариқа, Қозоғистон кетма-кет учта ўйинда ғалаба қозониб, ўз гуруҳида пешқадамлик қилиб келяпти.
Р.Гилязутдинов шогирдлари 11 июнда Эрон билан куч синашади, 12 июнда эса гуруҳдаги ҳал қилувчи баҳсни Филиппинга қарши ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистоннинг волейбол бўйича Миллатлар кубогидаги иккинчи ғалабаси ҳақида ёзган эдик.