Волейбол бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Манила шаҳридаги Чақирув кубоги финалига чиқди

ASTANA. Kazinform - Волейбол бўйича Қозоғистон аёллар терма жамоаси Манила (Филиппин) шаҳрида бўлиб ўтаётган Чақирув кубогининг финал босқичига йўл олди, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий олимпия қўмитасига таяниб.

Фото: ҚР МОҚ

Ярим финалда қозоғистонлик волейболчилар Филиппиндан кучлироқ бўлишди.

Учрашув Қозоғистоннинг 3:0 (25:23, 25:21, 25:14) ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Иккинчи ярим финалда Вьетнам терма жамоаси Австралияни 3:0 (25:21, 25:19, 25:16) ҳисобида мағлуб этди.