Эркаклар ўртасидаги ёшлар чемпионатида тўққизта жамоа иштирок этади. А гуруҳи Эрон, Хитой Тайпейи, Хитой, Ҳиндистон ва Қувайтдан иборат. Япония, Жанубий Корея, Таиланд ва Қозоғистон жамоалари Б ҳарфи гуруҳида жойлашган.
Ёшлар ўртасидаги турнир Хитой Тайпейи ва Ҳиндистон терма жамоалари ўртасидаги баҳс билан бошланади. Навбатда Қозоғистон терма жамоаси (бош мураббий – Серик Милжабаев) икки карра кумуш медал соҳиби Жанубий Корея билан куч синашади. Қувайт терма жамоаси биринчи ўйин кунида Хитойга қарши майдонга тушади.
Фото: оlympic.kz