ASTANA. Kazinform – Россия президенти Владимир Путиннинг Қозоғистонга давлат ташрифи 27 ноябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу Астанада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувда маълум қилди, деб хабар беради ТАСС.
Вазирнинг сўзларига кўра, ушбу ташриф мамлакатлар ўртасидаги кўп қиррали шерикликни чуқурлаштиришда катта аҳамиятга эга.
Ўз навбатида, Лавров ташрифга қизғин тайёргарлик кўрилаётганини, айни дамда саммитни янада қизиқарли ва самарали ўтказишга ёрдам берадиган қатор ҳужжатлар тайёрланаётганини таъкидлади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков октябрь ойи охирида ташрифга фаол тайёргарлик кўрилаётганини тасдиқлади ва аниқ тафсилотлар ўз вақтида эълон қилинишини таъкидлади.
Владимир Путин аввалроқ Қозоғистонга 2023 йил ноябрь ойида расмий ташриф билан келган, 2024 йил июль ойида эса Астанадаги Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этган эди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы